Керакли маҳсулотлар:
- Помидор 0,5 кг
- Пиёз 2 дона
- Райҳон, туз, қора мурч ва аччиқ қалапмир таъбга кўра
Тайёрланиши:
Кўп ҳолларда помидорни суви чиқиб кетмаслик учун ўткир пичоқ билан қўлда туғрашади. Аммо ҳамма ҳам қўлда пиёз ва помидорни кўлда тўғрашни уддалай олмасликлари мумкин. Шунинг учун ўткир пичоқ билан оштахтада пиёз ва помидорни юпқа ярим ҳалқа шаклида тўғралади.
Пиёзни аччиғини кетқазиш учун совуқ сувда чайиб юбориш тавсия этилади. Қизил пиёз бошқа пиёзларга нисбатан аччиғи камроқ бўлгани учун ушбу салатга жуда ҳам айни муддао.
Туғралган райҳон, туз ва қора мурч кўшиб аралаштирилади. Аччиқ шинавандалари таъбга кўра аччиқ қалампир қўшишлари ҳам мумкин. Барчага маълумки таомни мазали таёрлаш бир санъат бўлса, уни чиройлик тарзда дастурхонга тортиқ қилиш яна бир санъат ҳисобланади. Одатда ушбу салатни ликопча ёки салат учун маҳсус идишда ўз ҳолича ва соддагина қилиб тортиқ қилинган.
Биз эса бу салатни тортиқ қилишни усулини бироз ўзгартирдик. Салатга шакл бериш учун маҳсус қолидан фойдаландик. Бу қолип бозор расталаридан топишингиз мумкин.
Ушбу тарзда тортиқ қилинган салатни нафақат қуюқ таомлар билан балки ўзни ҳам алоҳида тарзда дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа
|