Керакли маҳсулотлар:
Хамири учун:
- Ун – 300 гр
- Тухум оқи – 1 дона
- Сув – 120-130 мл
- Туз- 1 чой қошиқ
Қиймаси учун:
- Гўшт (мол ёки қўй) – 400 гр
- Пиёз – 400 р
- Чарви ёғ – 200 гр
- Туз ва зиравор – таъбга кўра
- Қовуриш учун ўсимлик ёғи
Тайёрланиши:
Одатдагидек аввало хамир қориш лозим бўлади. Ун, сув, тухум ва тузларни аралаштириб қаттиқ ва яхшигина ошхамир қорилади ва бироз тиндирилади. Хамир тингунча гўшт, пиёз ва чарви ёғни майда кубик шаклида тўғраб зиравор хамда тузни қўшиб қийма тайёрланади.
Одатда буғда пишган мантини хамири юпқа бўлиши лозимлинини айтишади. Қовурма мантини хамири эса буғда пишган мантига нисбатан қалинроқ бўлиш керак. Чунки юпқа хамир қовуриш жараёнида тешилиши ва ичидаги қаймаси оқиб кетиши мумкин. Шунинг учун қовурма мантига зувалачаларини ҳар бирини 20-22 гр дан бўлиб олинади ва жува ёрдамида ёйилади.
Қовурма манти ҳам оддий манти каби ёйиб тугилади, фақат тугишда диққатли бўлиш лозим имкон қадар мантиларда тешиклар қолмаслиги керак.
Тугилган мантиларни буғда 20-25 дақиқа мобайнида чала пишириб олинади. Мантилар бироз совугандан сўнг қизиб турган ёғда ости ва усти қизаргунча қовуриб олинади. Чунки иссиқ мантиларни қовуришда мантилар тешилиши, шишиб кетиши ёки човлига ёпишиб қолиши мумкин.
Тайёр бўлган мантиларни таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа
|