Веб дастурчилар сайтяратиш жараёнида, сайт фойдаланувчиларининг фикрларини инобатга олиш мақсадида ҳар хил кўринишдаги формалар яратишади. Мисол учун, комментариялар учун форма, сайт эгаси билан алоқага чиқиш учун форма,… Буформалар орқали фойдаланувчи матн кўринишидаги(маълумотнингбошқа тури ҳам бўлиши мумкин.) хабарларни сайт эгаларига йўллайди. Бу хабарлар дастлаб серверга тушади ва у ердан керакли манзилга етказилади.
Сайт фойдаланувчилари хабар ўрнига ҳар хил скриптлар, кодлар ва ножоиз сўзларни ҳам йўллашлари мумкин, оқибатда сайт бузилиши ёки нотўғри ишлаши мумкин(хакерларнинг нони бу).Шулардан сақланиш учун фойдаланувчи томонидан киритилаётган ҳар бир ҳабар текширилиши лозим. Текширишлар ҳар хил функциялар орқали амалга оширилади. Бу ва кейинги мақолалар айнан матн кўринишидаги ўзгарувчиларга тегишли бўлган функцияларга аталади.Функциялар қисқа ва мисол билан тушунтириб борилади. Демак кеттик Htmlspecialchars() – html кўринишидаги ёзувларни ҳамматн деб қабул қилади, яъни html тилида ёзилган ҳар қандай теглар ишламайди, фақат экранга чиқади.
echo htmlspecialchars(«Hello Uzbekistan»); Жавоб: Hello Uzbekistan Substr() – матнларни(ёзувларни) кесиш. Параметрлари: ёзув, нечанчи символдан бошлаб кесиш кераклиги ва нечта символ кесиш кераклиги. echo substr(«Akmal», 2, 2); Жавоб: km echo substr(«Akmal», 2); Жавоб: kmal (2-дан бошлаб охиригача) Strpos() – қидириш функцияси. Параметрлари: қидирилиши лозим бўлган матн, қидирилаётган символ, нечанчи символдан бошлаб қидириш лозимлиги. Дастлабки керакли символ топилгунча ишлайди. echo strpos(«Akmal Kevin», «e»); Жавоб: 7 echo strpos(«Aemal Kevin», «e»); Жавоб: 1 Strrpos()– бу ҳам қидириш функцияси, фақат қидирилаётган символни матндаги энг охиргисини топади. echo strrpos(«Aemal Kevin», «e»); Жавоб: 7 Strstr () strchr() – 2ла функция ҳам бир ҳил вазифани бажаради, яъни керакли символни топиб, матннинг қолган қисмини чиқаради. Символ топилган жой матннинг боши ҳисобланади. $url = «http://www.akmx.uz»; echo strstr($url,«w»); Жавоб: www.akmx.uz Stristr() – бу функция ҳам худда strstr() ва strchr() каби ишлайди фақат, ҳарфларнинг катта кичиклиги (регистр) га эътибор бермайди. Substr_count() – матндан кўрсатилган символ сонини чиқариб беради. $str =«df@gmk@lde@cm»; echo substr_count($str,«@»); Жавоб: 3 Strlen() –символ узунлигини қайтаради. echo strlen(«hello»); Жавоб: 5 Chr() – ASCII коди бўйича символни қабул қилиб, шунга мос ҳолдасимволни чиқариб берди. $str = chr(36); Жавоб: $ Str_repeat() – берилган матнни ёки бирор символни исталганча такроран экранга чиқариш учун ишлатилади. echo str_repeat(«Hello»,3); Жавоб: HelloHelloHello Trim() – бўш жойларни(пробелларни) ўчириш. echo trim(» Hello World«); Жавоб: Hello World
Trim() функциясининг2 хил кўриниши мавжуд: Ltrim() – чап томондаги бўш жойларниўчириш. rtrim() – ўнг томондаги бўш жойларни ўчириш. Convert_cyr_string() – берилган символни кодировкасини ўзгартиради. Параметрлари: ўзгартириладиган ёзув, қайси кодировкадалиги ва қайси кодировкага ўтказиш кераклиги. $str = «определяющий»; $str1 = convert_cyr_string($str,«w», «k»); Echo $str1; Жавоб: пртедемсаэйк
Кодировкаларнинг шартли белгилари :
k – koi8-r
w — windows-1251
i – iso8859-5
a – x-cp866
m – x-mac-cyrillic. Bin2hex() – берилган ифодани 16 лик саноқ системасига ўтказади. $str =«определяющий»; echo bin2hex($str); Жавоб: eeeff0e5e4e5ebfffef9e8e9 (16 лик саноқ системаси)
Manba: Akmx.uz Manba: Nuriston.lark.ru
|