WWW-(World Wide Web) номи Tim Berners LEE томонидан CERN(европа ядро маркази тадқиқотчилари) лабороториясида киритилганбўлиб, бутун жаҳон ўргимчак тўриси дебаталади.
WWW да турли йўллар орқали тегишли маълумотга(матн, расм, видео,…) етиб бориш ва уни кўриш мумкин. WWW да нуқталар ролини компютер ўйнайди яъни компютер ip адресслари. Йўллар сифатида асосан телефон йўллари, симсиз алоқа йўллари ва махсус тармоқлар ишлатилади. Интернетда бирор бир сайт номини киритсангиз, сиз шу сайт сақланган серверга мурожаат қилган бўласиз, яъни компютер адреси (IP адресс)ни киритган бўласиз. Фойдаланувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида IP адресслар матн кўринишига келтирилган(эслаб қолишда қийинчилик бўлмаслиги учун).Мисол учун, http://www.sayt_nomi.uz, шу номга оид адрес190.25.150.2 шаклида бўлиши мумкин. Бундан хулоса чиқадики, сайт адресига сайт номи ёки сервернинг сонли адресини ёзиб кириш мумкин.
WWW ёки Web да маълумотлар гиперматнли ҳужжатлар шаклида олинади.Гиперматннинг ўзи эса бошқа матнли ҳужжатларга йўл кўрсатади. Демак, матнлар қайси мамлакатнинг серверида туришидан қатъи назар, тезда ўтиш имкониятини беради. Матнлар билан бир қаторда Web ҳужжатларида рангли ҳаракатдаги тасвирларни, турли видео клипларни, умуман мултимедиа маълумотларини ҳам кўриш мумкин. Web да маълумотларсаҳифа кўринишида берилади. Бу саҳифалар одатда, HTML ҳужжат, яъни HTML(Hyper Text Markup Language – гипперматнни белгилаш тили) тилида(умумий ҳолда тил дейилмоқда, аслида дастурлаш тили эмас) ёзилган ҳужжат деб қаралади. Бу ҳолда ёзилган ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар ишлатилади. Бундай дастурлар Browser лар дейилади. Броузерлар гипперматнли(кодли) саҳифаларни фойдаланувчи тушунадиган тилга ўзгартириб беради. Бу дастурларнинг бир қанча турлари мавжуд. Хусусан улардан кўп ишлатиладигани Internet Explorer, Opera, Xrom, Mozilla ва бошқалардир. Ўз навбатида бу Browser лар ҳам ўз версияларига эга. Windows муҳитида стандарт ишлатиладиган Browser бу Internet Explorer дир.
Ҳужжатни барча компютерлар тушунадиган ҳолда кўрсатиш учун компютерларнинг тушунадиган ягона тилини билиш лозим бўлади. Шу сабабли World Wide Web да қўлланиладиган HTML тили барпо этилди. Ушбу тилни биринчи бўлиб Тим Бернерс-Ли ишлаб чиқди.
WWW системасидан қандайдир ҳужжат ёки хабар олсангиз, экранда яхши форматланган, ўқиш учун қулай матн пайдо бўлганлигини кўрасиз. Бу шуни англатадики, www ҳужжатларида маълумотларни экранда бошқариш имконияти ҳам мавжуд. Сиз фойдаланувчининг қайси компютерда ишлашини билмайсиз ва www ҳужжатлар аниқ бир компютер платформаларига мўлжалланган ёки қайсидир формат билан сақланишини олдиндан айта олмайсиз. Аммо компютерда ишлаётганфойдаланувчи қайси терминалда ишлашидан қатъи назар яхши форматланган ҳужжатни олиши керак бўлади. Бу муаммони HTML андоза тили ҳал қилади. У ҳужжатнинг тузилишини ифодаловчи унчамураккаб бўлмаган буйруқлармажмуидан иборат.
HTML WWWсистемаси учун ҳужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML тили биз билган C , Java ва бошқа дастурлаш тиллари каби тўғри маънодаги дастурлаш тили ҳисобланмайди. HTML ёрдамида операцион тизимларда ишлайдиган тўлақонли дастур ёза олмаймиз(html да for, if, while каби буйруқлар йўқ). HTML бу Internet тармоғидаги Web – серверида жойлаштирилган ҳужжатларни кўриш имкониятини берадиган саҳифалар яратишга мўлжалланган гипермптнни белгилаш тили ҳисобланади.
HTML гипперматн тилидаги буйруқлар тег(tag) лар дейилади. Ҳар бир тегнинг ўз вазифаси бўлиб, матн ва бошқа маълумот турларини фойдаланувчига қулай шаклда етказиш учун хизмат қилади. Бу гипперматн тилининг ҳам ўз версиялари мавжуд, чиқариладиган ҳар бир версияда HTML гипперматн тилига янги теглар қўшилиб борилади ва шу тариқа ривожланиб боради.
Manba: Akmx.uz
|